Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
Жамият
−
13 Апрель 2022
240202022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этмоқда.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, аҳолининг 17 607 934 нафарини аёллар ва 17 825 838 нафарини эркаклар ташкил қилмоқда.
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 217 904 нафарга кўп.
Қайд этилишича, 1991 йилда республикада доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этди.