Ўзбекистонда энг юқори пенсия қайси ҳудудда берилади?
Жамият
−
27 Октябрь 2021
162972021 йил сентябрь ҳолатига кўра, Пенсия жамғармаси тизимида ҳисобга олинган пенсия олувчиларнинг бир ойлик ўртача пенсия миқдори 924 780 сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси хабар берди.
2021 йил сентябрь ойида бир ойлик ўртача пенсия миқдори Тошкент шаҳрида 1 250 992 сўмга, Навоий вилоятида 1 176 323 сўмга, Тошкент вилоятда 1 012 617 сўмга, Бухоро вилоятида 941 411 сўмга, Сирдарё вилоятида 936 392 сўмга, Қорақалпоғистон Республикасида 918 930 сўмга, Самарқанд вилоятида 902 172 сўмга, Қашқадарё вилоятида 876 728 сўмга, Хоразм вилоятида 870 800 сўмга, Сурхондарё вилоятида 850 685 сўмга, Жиззах вилоятида 848 930 сўмга, Фарғона вилоятида 836 856 сўмга, Наманган вилоятида 802 125 сўмга ва Андижон вилоятида 801 640 сўмга етди.
2021 йил 1 октябрь ҳолатига республика бўйича пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 548 093 нафарни ташкил қилиб умумий аҳоли сонидаги улуши 10,2 фоизни ташкил қилган ҳолда 1991 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 1 389 098 нафарга ёки 64,3 фоизга кўпайган.
Пенсия олувчиларнинг умумий сони ҳудудлар кесимида қуйидаги кўринишга эга бўлади:
• Фарғона вилоятида 462 204 нафар;
• Самарқанд вилоятида 424 501 нафар;
• Андижон вилоятида 374 219 нафар;
• Тошкент вилоятда 370 149 нафар;
• Тошкент шаҳрида 354 577 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 354 344 нафар;
• Наманган вилоятида 315 113 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 275 980 нафар;
• Бухоро вилоятида 241 975 нафар;
• Хоразм вилоятида 219 107 нафар;
• Қорақалпоғистон Республикасида 217 127 нафар;
• Жиззах вилоятида 138 559 нафар;
• Навоий вилоятида 131 965 нафар;
• Сирдарё вилоятида 103 140 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991-2021 йиллардаги Фармонларига асосан пенсияларнинг миқдори 67 маротаба оширилган.