Ўзбекистонда энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғиляпти?
Жамият
−
08 Октябрь 2022
12039Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 681 760 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўмга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11 085 тага кўпайган.
Энг кўп туғилиш Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган. Энг кам чақалоқ Жиззах, Навоий, Сирдарё вилоятларида туғилган.
Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:
• Самарқанд вилояти – 81882 та;
• Фарғона вилояти – 74055 та;
• Қашқадарё вилояти – 71748 та;
• Андижон вилояти – 63386 та;
• Наманган вилояти – 59967 та;
• Сурхондарё вилояти – 59702 та;
• Тошкент шаҳри – 54822 та;
• Тошкент вилояти – 54710 та;
• Бухоро вилояти – 32640 та;
• Хоразм вилояти – 31162 та;
• Қорақалпоғистон Республикаси – 30863 та;
• Жиззах вилояти – 29802 та;
• Навоий вилояти – 19652 та;
• Сирдарё вилояти – 17369 та.
Аввалроқ Ўзбекистон туғилиш бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлаталри орасида биринчи ўринда экани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси