Ўзбекистонда энг қиммат ош қаерда сотилади?
Бу қизиқ
−
01 Июнь 2023
13675Жорий йилнинг май ойи учун Ўзбекистон ҳудудларидаги ош марказларида сотилган паловнинг ўртача нархлари маълум қилинди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Унга кўра, ошнинг 1 порцияси энг қиммат бўлган ҳудуд бу Тошкент шаҳри бўлиб, ўртача 27 900 сўмдан сотилган. Энг арзони эса ўрта ҳисобда 19 200 сўм билан Фарғона вилоятида қайд этилган.
Бошқа вилоятлар кесимида қуйидагича нархлар белгиланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 20 800 сўм;
- Андижон вилояти – 22 200 сўм;
- Бухоро вилояти – 24 000 сўм;
- Жиззах вилояти –23 000 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 23 800 сўм;
- Навоий вилояти – 20 400 сўм;
- Наманган вилояти – 19 800 сўм;
- Самарқанд вилояти – 24 800 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 23 800 сўм;
- Сирдарё вилояти – 22 800 сўм;
- Тошкент вилояти – 21 800 сўм;
- Хоразм вилояти – 22 400 сўм.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15