Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилалар сони 700 мингга камайди
Жамият
−
11:47 559 1 дақиқа
Бугун, 3 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда мамлакат етакчисининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, йил бошида республикада камбағаллик даражаси 5,8 фоизга тушиб, эҳтиёжманд аҳоли сони 2 миллион 200 минг нафар эди. Ҳозир бу кўрсаткич 1,5 миллион нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, ишни тўғри ташкил қилган 49 та туман ва 3 минг 429 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айланаётгани кўрсатиб ўтилган.
Айни пайтда қолган 159 та туман ва шаҳар ҳамда 5 минг 536 та маҳалладаги масъуллар фаолиятида натижа етарли эмаслиги танқид қилинган.
Давлат раҳбари барча ҳудудларга бир хил ваколат, ресурс ва имконият берилганини таъкидлаб, улардан самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этган.
Live
Барчаси