Ўзбекистонда “дом”лардаги ноқонуний қурилган конструкциялар текширилади
Жамият
−
28 Август 2023
8554Ўзбекистонда 1 сентябрдан кўп квартирали уйлардаги ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар текширилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 16 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги назорат қилиш инспекцияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб режа график асосида:
- республиканинг сейсмик фаол зонасида жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни;
- кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришларни аниқлайди.
Aниқланган ноқонуний конструкциялар ва зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши таъминланади.
LiveБарчаси