Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12 600 сўмдан ошди
Жамият
−
27 Март 2024 8599 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,14 сўмга кўтарилди ва 12 600,14 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 23,02 сўмга пасайиб, 13 642,17 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,05 сўмга тушди ва 135,92 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 610 сўмгача кўтарилгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси