Ўзбекистонда доллар курси 12 600 сўмдан ошди
Жамият
−
14 Март
7110Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 610 сўмгача кўтарилгани хабар қилинди.
Ҳозирги вақтда банкларда харид курси 12485 дан 12520 сўмгача, сотув курси эса 12545 дан 12610 сўмгача кўтарилган.
Жорий йилнинг бошидан бери миллий валюта биринчи рақамли халқаро валютага нисбатан 1,62 фоизга ўз қадрини йўқотган. Бу кўрсаткич 2023 йил давомида 9,7 фоизни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 14 март куни 1 АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан қийматини 12 546,02 сўм этиб белгилаганди. Марказий банк белгилайдиган расмий курс Ўзбекистон ҳудудида бухгалтерия, статистика ҳисоботи, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь