Ўзбекистонда дипфейк учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда дипфейк (нейрон тармоқлардан фойдаланган ҳолда яратилган фото, аудио ва видео материалларни аслига алмаштириш) учун жазо чоралари кучайтирилади. Шунингдек, махсус дастурлар ёрдамида фотосуратларни қалбакилаштириш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.

Сенат маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги пайтларда кибермаконда жиноятнинг ушбу тури билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез учрамоқда. Таниқли шахслар билан боғлиқ дипфейклар доимий равишда пайдо бўлмоқда, мобиль қурилмалар, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларни блоклаш ҳолатлари кўпайган. Бу зарарли дастурларни юбориш ва шахсий маълумотларнинг сизиб чиқиши оқибатида содир бўлади. Фирибгарлар кўпинча фойдаланувчилардан аккаунтларни блокдан чиқариш ёки дипфейк учун пул талаб қилади.

“Кибермаконда махсус дастурлар ёрдамида шахсларнинг фотосуратлари, овозлари ва бошқа биометрик маълумотларини қалбакилаштириш ҳолатлари кузатилмоқда”,  дейилади Ўзбекистон Сенати баёнотида.

Кибержиноятчилар фаоллашиб бораётгани ва кўпинча жиноий қилмишлари учун жазосиз қолаётганлиги сабабли, янги қонун Жиноят кодексига бундай ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жазони кучайтирувчи ўзгартиришлар киритади.

Бундан ташқари, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс криптоактивларнинг ноқонуний муомаласи учун жазони кучайтиради.

Янги қонун юқори палата томонидан маъқуллангач, у Президент томонидан имзоланиши керак. Шундан кейингина янги тартиб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистондаги турли ахборот ресурслари, шу жумладан, республика ҳудудида жойлашган тизимларга тегишли бўлган фойдаланувчилар маълумотлари сиздирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

дипфейк нейротармоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар