Ўзбекистонда чегара зонаси режими ўрнатилган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овулларнинг вақтинчалик рўйхати тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси режими рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди

Қарорга кўра, қуйидагилар:

•    Ўзбекистон ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овулларнинг вақтинчалик рўйхати;
•    Сурхондарё вилояти ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий ҳудудий бўлинмалари рўйхати;
•    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг қўшимча рўйхати тасдиқланади.
•    Тезкор хизмат фаолиятини ташкиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятининг чегарадош туманлари ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва бошқа маъмурий ҳудудий бўлинмаларининг рўйхатига амал қилинади.

Чегара зонасида жойлашган аҳоли яшаш масканларида чегара ва паспорт режимига риоя этилиши устидан доимий назорат ташкил этилади.

Чегара ва паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилишда “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегаралари тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504˗сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори талабларига амал қилинади.

Чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситаларида аҳоли манзилгоҳлари ва меҳнат жамоаларида тушунтириш ишлари ўтказилиши ташкил этилиб, бунда Ички ишлар идораларининг тажрибали ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари жалб этилади.

Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2000 йил 15-сентябрдаги 196/164-сон (рўйхат рақами 972), 2001 йил 21-сентябрдаги 262/230-сон (рўйхат рақами 1072) қўшма буйруқлари ва 2001 йил 9 ноябрдаги 5/1-сон (рўйхат рақами 1084) қўшма қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овулларнинг вақтинчалик рўйхати:

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Қорабулоқ, Полвонак, Муллоло, Курдуптур, Майдонтол, Испай, Қўшбулоқ, Тепар, Такаёнғоқ, Жаужурек, Урунгач, Чакак, Пскем аҳоли пунктлари;

Шунингдек, Фарғона вилояти Сўх туманидаги Сўх-Ушъяр, Сарикайда, Димерсат, Янгиариқ, Ravon, Шайхаталан, Малмут, Дивайрам, Лимбур, Тул, Калача, Газноу, Кизилкияк, Чашма, Фарғона туманидаги Шоҳимардон, Иордан, Ак-кия, Курганча, Оқсу, Кўккўл, Шоланг, Дашлоқ, Дутоба аҳоли пунктлари киритилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар рўйхати:

Музробод тумани – Қоракамар, Болдир, Навбаҳор, Ободон, Шўроб, Бешқўтан, Халқобод, Музробод, Гулистон қишлоқ кенгашлари, Болдир темир йўл бекати ҳудудлари;

Шеробод тумани – Зарабоғ, Янгитурмуш қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

Термиз тумани – Термиз шаҳри, Учқизил шаҳарчаси, Термиз тайёрагоҳи, Шеробод, Термиз, Учқизил, Новшаҳар, Ғалаба, Амузанг темир йўл бекатлари, Паттакесар, Пахтаобод, Янгиариқ, Хотинробот қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

Ангор тумани – Ангор шаҳарчаси, Дўстлик, Навоий, Кайрам, Занг, Истиқлол, Янгиобод, Таллимарон – қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

Сариосиё тумани – Хуфар, Суфиён, Сариосиё, Ўзбекистон, Тоқчиён, Дашнобод, Бўстон, Наврўз қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

Узун тумани – Телпакчинор, Жончекка, Оқостона, Файзова, Боботоғ, Хондиза, Узун қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

Денов тумани – Госземзапас ҳудуди;

Шўрчи тумани – Соҳибкор қишлоқ кенгаши ҳудуди;

Қумқўрғон тумани – Оққапчиғай қишлоқ кенгаши ҳудуди;

Жарқўрғон тумани – Жарқўрғон қишлоқ кенгаши ҳудуди.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларининг қўшимча рўйхати:

Тамшўш, Тамархут, Хамидарча, Киштут, Сарипова, Ангариқози, Кункўрмас, Муш, Шотрут, Ховат, Хурватан, Замбоғ, Мизат, Сухтай қишлоқ ўтказиш жойи, Деболо вайроналари, Новида вайроналари, Бугрс вайроналари, Майдонқози вайроналари, ёзги Даҳани-Дуоба, Питибарак, Гузиак, Карсак, Нигобад вайроналари, Усточ, Зинчоб, Зевар, Кундаджувоз, Чош, Пастикалон, Хўжаосмин, Маланд, Карш, Вочах, Зоғхона, Ҳардурин, Гулиоб, Тангизироба, Бойқишлоқ, Саримозор, Горний, Зағнобод, Хамрау, Иссиқчашма, Лабиоб, Боғи-Самарқанд, Дорасой аҳоли пунктлари.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг