Ўзбекистонда бўладиган бокс тадбирида Майк Тайсон қатнашиши мумкин
Спорт
−
16 Июль 2023
11533Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда катта тадбир ўтказади. Бу ҳақда WBC Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бутунжаҳон бокс кенгашининг йиллик 61-сонли Конвенцияси 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Конгрессда ҳакамлар ва судялар учун анъанавий семинарлар, WBC қўмиталари йиғилишлари бўлиб ўтади.
“Бизнинг бу галги мезбон Тошкент шаҳри бўлади. У Ўзбекистоннинг иқтисодий ва маданий маркази ва бутун Марказий Осиёдаги энг бой шаҳарлардан биридир. Айни мамлакатда бу спорт тури жадаллик билан ривож топиб бормоқда ҳамда малакат аҳолиси боксни жуда севади ва яхши ҳис қилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, 5 кун давом этадиган тадбир доирасида профессионал бокснинг ҳар бир вазн тоифасида саралаа ва номдор боксчиларнинг чемпионлик жанглари ҳам ташкил этилади.
Айрим норасмий манбаларга кўра, америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон (58-50-2) ҳам мазкур тадбир меҳмони бўлиши ва турли кўргазмали чиқишларда қатнашиши мумкин.
LiveБарчаси