Ўзбекистонда бир кунда неча киши ПЗР тест топширяпти?
Жамият
−
20 январ 2022 4405 1 дақиқа
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг динамикасига назар ташласак, жорий йил 5 январдан бошлаб аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари ортиб бораётганини кўриш мумкин.
Касалланиш ортганига мос равишда фуқароларнинг ПЗР-тест топшириш динамикаси ҳам ортиб бормоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, жорий йил 5-15 январь кунлари мамлакатда жами 300 мингдан зиёд ПЗР-тест синамаси ўтказилган.
Сўнгги кунларда эса кунига ўртача 45-50 минг нафарга яқин фуқародан ПЗР-тест олинмоқда.
Қайд этиш керакки, ўтган йил декабрь ойининг охирги ҳафтасида Ўзбекистонда кунига 15-20 мингта ана шундай синама таҳлиллари ўтказилган.
Маълумот учун, кеча, 19 январь куни Ўзбекистонда 1307 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 209 578 нафарга етди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август