Ўзбекистонда бир кунда иккинчи марта ер қимирлади

Жамият

image

Бугун, 10 июль куни Тошкент вақти билан 21:05 да (Гринвич бўйича 16:05 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлган зилзиланинг кучи Андижон ва Фарғонада сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 40,17 градус шимолий кенглик; 72,16 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 276 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона шаҳрида 3-4 балл, 40 км.
  • Андижон шаҳрида 3 балл, 70 км.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 июль куни Тошкент вақти билан 07:14 да (Гринвич бўйича 02:14 да) Тожикистонда зилзила содир бўлганди. Зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг