Ўзбекистонда 4 балли зилзила содир бўлди

Жамият 29145
image

Бугун, 10 июль куни Тошкент вақти билан 07:14 да (Гринвич бўйича 02:14 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 38,77 градус шимолий кенглик; 70,76 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 307 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Фарғона шаҳрида 3-4 балл, 199 км;
  • Гулистон шаҳрида 3-4 балл, 256 км;
  • Наманган шаҳрида 3-4 балл, 260 км;
  • Андижон шаҳрида 3-4 балл, 262 км;
  • Жиззах шаҳрида 3 балл, 294 км;
  • Тошкент шаҳрида 3 балл, 307 км;
  • Самарқанд шаҳрида 3 балл, 342 км;
  • Термиз шаҳрида 3 балл, 351 км;
  • Қарши шаҳрида 3 балл, 432 км;
  • Навоий шаҳрида 2 балл, 486 км.
Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 980
Рейтинг: 3.1
t
×