Расман: Ўзбекистонда бензин нархи яна арзонлашди
Жамият
−
11 Апрель 2020
21808Ўзбекистонда АИ-91 маркали бензин нархи арзонлаштирилди ва 2020 йилнинг 13 апрель кунидан бошлаб 5600 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
Март ойидан буён UNG миллий бренди остидаги ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бензин ва дизель ёқилғиси нархлари босқичма-босқич пасайтириб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтгаз" ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бир ой вақт оралиғида дизель ёнилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 26 март кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг нархи пасайтирилган эди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” 633-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали аниқланиши белгиланганди.
LiveБарчаси