Ўзбекистонда аёллар сони эркаклардан кўпми?
Бу қизиқ
−
09 Март
17268Ўзбекистонда аёллар ва эркаклар сони бўйича статистика эълон қилинди. Маълум бўлишича, аёллар сони эркаклардан паст кўрсаткичда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.
Шундан:
- Аёллар сони – 18 274 745 киши;
- Эркаклар сони – 18 525 011 киши.
Маълумот учун, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўпдир.
LiveБарчаси