Ўзбекистонда аёл судьялар сони 160 нафарга етди

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши  бўлиб ўтди. Унда  судьялик лавозимининг биринчи ва навбатдаги муддатга, шунингдек ваколат муддатига қайта тайинлаш  масалалари  очиқ танлов шаклида кўриб чиқилди.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўтган очиқ танлов натижаларига кўра, судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддати  учун ҳужжат топширган 12 нафар номзоднинг 5 нафари судьялик лавозимига лойиқ кўрилди. Уларнинг 2 нафари  судьялик лавозимига нолойиқ деб топилган бўлса, 5 нафари захирага қолдирилди.

Шунингдек, кенгаш 8 нафар номзоднинг судьялик лавозимида бўлиш муддатига қайта тайинлаш масаласини кўриб чиқиб, 4 нафарини муносиб деб топди, қолганлари захирага қолдирилди. Бундан ташқари беш йиллик фаолияти якунига етган яна 8 нафар судьянинг барчаси навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинланди.

Номзодларнинг тўрт нафари аёллар бўлиб, бирортаси очиқ танловда “қоқилгани” йўқ. Шу тариқа Ўзбекистонда аёл судьялар сони 160 нафарга етди.

Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига кўра:

Завқиддин Зайниддинович Ярашев биринчи беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг судьяси лавозимига;

Сарвар Муртазаевич Мустафаев биринчи беш йил муддатга Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Дилфуза Уразалиевна Опаева биринчи беш йил муддатга Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Шароф Зоирович Эшимов биринчи беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси лавозимига;

Азизбек Нурмагамедович Жалилов биринчи беш йил муддатга Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Асқарали Ахмаджонович Умматалиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Мухтарама Махамадалиевна Тургунова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Муяссар Қаххаровна Султанова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Отабек Райимович Бердиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан - беш йил муддатга Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси лавозимига;

Феруза Иномжоновна Жалолова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Шомурод Хамдамович Бегматов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти Зомин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Шавкатбек Халимович Рамазонов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Қахрамон Омонович Холмуродов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан - беш йил муддатга Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари:

Гиёсиддин Тўлқинович Ялгашев - судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Жамол Захирович Матниязов - судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч  туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Муйдинжон Мухторович Салимов - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Тожиддин Насимжонович Мадрахимов - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди. Шу муносабат билан уларнинг барчаси  аввал эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

судья

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг