Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми кўпайди
Жамият
−
21 Октябрь 2020
10178Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган 9 ойида 217 771 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. 2019 йилнинг шу даврида 186 432 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил январь-сентябрь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида ҳисоботида кўрсатилган.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-сентябрь ойларида 59 252 дона Cobalt, 52 689 дона Nexia T-250, 39 960 дона Lacetti-Gentra, 39 631 дона Damas, 19 980 дона Spark ҳамда 6 259 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 4 028 дона, 2020 йилда - 2 936.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2020 йилда - 174,5 минг дона двигатель чиқарилган, 2019 йилда эса 140,2 мингта.
2020 йил январь-сентябрь ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 630 донани ташкил этди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,7 фоизга камайган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь