Ўзбекистонда анор рекорд даражада қимматлади

Жамият

image

Тошкент супермаркетларида бир килограмм анор 40-45 минг сўмдан, бозорларда эса 25 минг сўмдан 40 минг сўмгача сотилмоқда. Ушбу меванинг нархи эса бир йил аввалгига қараганда уч баробар қимматроқ. Бу ҳақда "EastFruit" хабар берди.

Таҳлилчиларга кўра, куз фаслида мамлакатимиз истеъмолчилари орасида энг арзон ва ҳамёнбоп маҳсулотлардан бири бўлган анор нархи жорий мавсумда рекордларни янгилаган. Баъзи пойтахт дўконларининг расталарида ҳатто Хитойдан импорт қилинган анорлар ҳам пайдо бўлган. Унинг чакана нархи эса юқори сифатли маҳаллий йирик мевалар билан тахминан бир хил – 44 800 сўм.  

Шу билан бирга, ушбу меванинг чакана нархлари кузда фаол равишда импорт қилинадиган мевалар – банан, мандарин, апельсин, кивига қараганда бир ярим-икки баравар юқори.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жорий йилнинг 6 октябридан 13 октябригача Ўзбекистонда юмалоқ қизил помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 4000дан 6000 сўмгача ошгани ҳақида ёзгандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон анор нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made