Ўзбекистонда Амир Темур ва Абдулла Орипов ҳақида фильм суратга олинади
Жамият
−
12 Март 2020
9117Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳақида ҳужжатли фильм, буюк саркарда, темурийлар давлатининг асосчиси Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида тарихий бадиий фильм ишланади. Бу ҳақда “Ўзбеккино“ Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ўртасида кечган учрашувида маълум қилинди.
Вазирлар Маҳкамасида 2019 йил 10 декабрда ўтказилган йиғилиш баёни ижросини таъминлаш, вилоятлар билан ҳамкорликда бадиий, ҳужжатли фильмларни суратга олиш ишларини муҳокама қилиш, жойлардаги кинотеатрлар аҳволи билан яқиндан танишиш каби масалаларни ҳал этиш учун “Ўзбеккино“ Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Қашқадарёда бўлди.
Учрашувда Қашқадарё вилоятида тарихий мавзудаги ва замон қаҳрамони акс эттирилган фильмлар суратга олиш таклифи ҳам муҳокама қилинган.
“Қашқадарё вилояти билан ҳамкорликда вилоятнинг буюк фарзандлари ҳаётини киноасар қилишга келишдик. Ўзбек шеъриятининг забардаст вакили Абдулла Орипов, Қашқадарё вилоятининг машҳур тарихий ёдгорликларидан бири Лангар Ота зиёратгоҳи ҳақида ҳужжатли фильм, буюк саркарда Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида тарихий бадиий фильм яратилади”, дейди “Ўзбеккино“ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.
Учрашувдан кейин вилоятдаги мавжуд кинотеатрларнинг моддий техника таъминоти ва бугунги аҳволи ўрганилди.
LiveБарчаси