Ўзбекистонда AI-80 сотуви чекланиши мумкин
Жамият
−
09 Январь
4897Ўзбекистонда 2025 йилда AI-80 маркали бензин сотилиши чекланиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилги давлат дастури лойиҳасида сўз боради.
Унга кўра, 2025 йил якунига қадар “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш таклиф этилган.
Бундан ташқари, жорий йилда республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда, бундан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда авариявий ёқилғи сифатида фойдаланиш ҳолатлари мустасно.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишда Бош вазир Абдулла Ариповга AI-80 маркали бензиндан воз кечиш бўйича топшириқ берган эди. Унга кўра, 2025 йилдан ҳозирда Ўзбекистонда энг арзон ва сифатсиз бензин бўлиб турган AI-80 маркали ёнилғидан фойдаланмаслик масаласи узил-кесил ҳал қилинади.
Бундан ташқари, пойтахтда оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ва “Евро-4”дан паст ёнилғидан фойдаланишнинг экологияга таъсирини камайтириш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилади.
LiveБарчаси