Ўзбекистон аҳолисида қанча автомобиль борлиги айтилди
Жамият
−
11 Май 2021
13070Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг автомобиллари сони 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра 2 955 295 тани ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бу ўтган йилнинг мос даврида нисбатан 14 фоизга кўп. Бунда:
• енгил автомобиллар – 2 767 126 та;
• юк автомобиллари – 168 810 та;
• автобуслар – 5 711 та;
• микроавтобуслар – 8 518 та;
• махсус транспортлар – 5 130 тани ташкил этмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда қайси русумдаги автомобиллар энг кўп ишлаб чиқарилгани ҳақида маълумот берган эдик.
LiveБарчаси