Ўзбекистонда 8 ойда қанча оила бузилгани маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон бўйича 25 687 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2021 йилнинг январь-август ойларида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажримлар сони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 964 та 
  • Андижон вилояти – 2 583 та
  • Бухоро вилояти – 1 372 та 
  • Жиззах вилояти – 841 та
  • Қашқадарё вилояти – 1 795 та
  • Навоий вилояти – 831 та
  • Наманган вилояти – 1 997 та 
  • Самарқанд вилояти – 2 662 та
  • Сурхондарё вилояти – 1 494 та
  • Сирдарё вилояти – 894 та
  • Тошкент вилояти – 2 722 та
  • Фарғона вилояти – 2 848 та 
  • Хоразм вилояти – 975 та
  • Тошкент шаҳри – 3 709 та

Хусусан, жорий йилнинг август ойида 3 286 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 899 тага кўп.

Аввалроқ, Ўзбекистонда жорий йилнинг 8 ойида 174 минг 998 та никоҳ ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг