Ўзбекистонда 8 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум бўлди
Жамият
−
11 Сентябрь 2021
6245Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон бўйича 174 минг 998 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, энг кўп никоҳ тузиш ҳолати август ойида, энг кам эса февраль ойида кузатилган. Хусусан, биргина август ойининг ўзида 31 минг 519 та никоҳ рўйхатга олинган.
2021 йилнинг ўтган 8 ойида қайд этилган никоҳлар сони:
• Январь ойида – 19 703 та
• Февраль ойида – 16 346 та
• Март ойида – 23 829 та
• Апрель ойида – 17 236 та
• Май ойида – 19 722 та
• Июнь ойида – 22 152 та
• Июль ойида – 24 491 та
• Август ойида – 31 519 та
Маълумот ўрнида, ушбу рақамлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36 минг 288 тага кўп.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда жами 22 153 та никоҳдан ўтиш ҳолати қайд этилган. Шулардан энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида (2787 та), энг ками эса Сирдарёда (585 та) кузатилган.LiveБарчаси