Ўзбекистонда июнь ойи 20 мингдан зиёд никоҳ қайд этилди. Қайси ҳудуд етакчи?

Жамият 9451
image
-

Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда жами 22 153 та никоҳдан ўтиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишча, энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилган (2787 та), энг ками эса Сирдарёда (585 та).

Ҳудудлар кесимида июнь ойида қайд этилган никоҳлар сони қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 1 225 та;  
  • Андижон — 1 823 та; 
  • Бухоро — 1 382 та; 
  • Жиззах — 874 та;  
  • Қашқадарё — 1 895 та;
  • Навоий — 809 та;  
  • Наманган — 1 614 та;  
  • Самарқанд — 2 787 та; 
  • Сурхондарё — 1 891 та; 
  • Сирдарё — 585 та;
  • Тошкент — 2 021 та; 
  • Фарғона — 2 397 та; 
  • Хоразм — 883 та; 
  • Тошкент шаҳри — 1 966 та.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 391 258 та туғилиш қайд этилган. Ушбу кўрсаткич бўйича ҳам Самарқанд етакчилик қилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 269
Рейтинг: 3.1
t
×