Ўзбекистонда 60 киши сувга чўкиб ҳалок бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий чўмилиш мавсумида 60 нафарга яқин фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЎзА Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, хабар берди.

“Мамлакатимизда жорий мавсумда шу кунга қадар 60 нафарга яқин фуқаро сув ҳавзаларида чўкиб ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.

Ўрганиш натижаларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти рухсат этилмаган жойларда чўмилган, айримлари эса ўз эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 май куни Қашқадарё вилоятида 25 ёшли йигит Лангар сув омборига чўкиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

878

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг