Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборида чўкиб кетди

Crime

image

Жорий йилнинг 10 май куни Қашқадарё вилоятида 25 ёшли йигит Лангар сув омборига чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Унга кўра, воқеа 10 май куни тушдан кейин содир бўлган. 25 ёшли У.М. ҳудуддаги Лангар сув омборига чўмилиш учун борган. Оқибатда сув омборига тушиб, чўкиб кетган.

“Ҳозирда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари йигитни қидирмоқда”, дейилади хабарда.

Ҳолатга аниқлик киритиш учун Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳакаратлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

370

Rating

3

Rate this article

Share with your friends