Ўзбекистонда 500 минг сўмлик банкнот муомалага киритиладими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 500 минг сўмлик янги банкнот муомалага киритилиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда янги пул белгисини муомалага чиқариш масаласи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига асосан Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга ҳисобланади.

Янги пул белгилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан маъқуллаш бўйича тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг Марказий банк томонидан янги пул белгиси тавсифи ва унинг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар (ахборотлар) оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

банкнот 500 минг сўм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг