Ўзбекистонда 5 йилда қанча ҳомила аборт қилингани очиқланди
Local
−
10 June 2022 18203 1 minute
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 15-49 ёшли аёллар ўртасида ҳомиладорликни тўхтатиш (абортлар сони) 35,4 мингтани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 7 мингтага камайган. 2017–2021 йилларда мамлакатда 198,2 мингта ҳомила аборт қилинган.
Йиллар кесимида абортлар сони:
• 2017 йил – 42,4 мингта;
• 2018 йил – 44,1 мингта;
• 2019 йил – 39 мингта;
• 2020 йил – 37,3 мингта;
• 2021 йил – 35,4 мингта.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 203,7 минг туғилиш қайд этилган. Шунингдек, май ойида 70 467 нафар чақалоқ дунёга келган.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October