3 ойда Ўзбекистонда қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Жамият 4282
image

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 203,7 минг туғилиш қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда туғилиш 13,4 фоизга ошган.

Ўзбекистонда 2021 йилда қайд этилган туғилишлар сони 1991 йилда қайд этилган туғилишлар билан солиштирилганда 25,1 фоизга ошган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3
t
×