Ўзбекистонда 5 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда

Саломатлик

image

Бугун, 5 сентябрь куни туш пайти Ўзбекистонда 5 балли магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Мутахассисга кўра, ўтган ҳафта қуёшда 24 та кучли қуёш чақнаши кузатилган. 2 та ўта актив зона ривожланган.

“Қуёш сиртидаги мазкур чақнашлар Ерда магнит бўрони хавфлилик даражасини ошириши табиий”, дейди Абдулаҳатов.

Ўзгидрометнинг Метеоинфоком тузилмаси бугун туш пайти Ўзбекистонда магнит бўронининг G3 даражага эга 5 балли хавфини эълон қилди.

Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкоголь маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

магнит бўрони

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг