Ўзбекистонда 467 кишида коронавирус, 259 беморда пневмония аниқланди. Қурбонлар бор
Жамият
−
10 Июль 2021
5257Кеча, 9 июль куни Ўзбекистонда 467 кишида коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
2021 йил 9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 467 кишига ортиб, 115 478 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 27 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 35 нафари Жиззах вилоятида,
- 21 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 25 нафари Наманган вилоятида,
- 29 нафари Самарқанд вилоятида,
- 17 нафари Сирдарё вилоятида,
- 21 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 26 нафари Фарғона вилоятида,
- 17 нафари Хоразм вилоятида,
- 41 нафари Тошкент вилоятида,
- 164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 259 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
- Бухоро вилоятида 14 нафар,
- Жиззах вилоятида 48 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
- Навоий вилоятида 11 нафар,
- Наманган вилоятида 35 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
- Фарғона вилоятида 32 нафар,
- Хоразм вилоятида 12 нафар,
- Тошкент вилоятида 60 нафар,
- Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110 759 (+382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 767 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси