Ўзбекистонда 467 кишида коронавирус, 259 беморда пневмония аниқланди. Қурбонлар бор
Local
−
10 July 2021 6016 2 minutes
Кеча, 9 июль куни Ўзбекистонда 467 кишида коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
2021 йил 9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 467 кишига ортиб, 115 478 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 27 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 35 нафари Жиззах вилоятида,
- 21 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 25 нафари Наманган вилоятида,
- 29 нафари Самарқанд вилоятида,
- 17 нафари Сирдарё вилоятида,
- 21 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 26 нафари Фарғона вилоятида,
- 17 нафари Хоразм вилоятида,
- 41 нафари Тошкент вилоятида,
- 164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 259 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
- Бухоро вилоятида 14 нафар,
- Жиззах вилоятида 48 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
- Навоий вилоятида 11 нафар,
- Наманган вилоятида 35 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
- Фарғона вилоятида 32 нафар,
- Хоразм вилоятида 12 нафар,
- Тошкент вилоятида 60 нафар,
- Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110 759 (+382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 767 нафарни ташкил қилди.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November