Ўзбекистонда 21 та “заправка”нинг сифатсиз бензин сотаётгани аниқланди
3-саҳифа
−
21 Декабрь 2023
611221 та АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Ўзэнергоинспекция” билан ҳамкорликда республика бўйлаб АЁҚШларда бензин маҳсулотларининг назорат харидлари ўтказилди. Унда 82 та "заправка"лардан харид қилинган бензин маҳсулотлари лабораторияда текширилган.
Билдирилишича, дастлабки ўрганишлар натижасида 21 та ҳолатда бензин маҳсулотларининг сифати белгиланган талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлган. 4 та шохобчада эса белгиланган миқдордан кам қуйиш ҳолатлари кузатилган. Бунда истеъмолчиларга етказилган зарарнинг миқдори 300 млн сўм, деб баҳоланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан иш қўзғатилиб, истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплатиш чоралари кўрилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига биноан нуқсонли товар сотилганда нуқсонларни бартараф этиш, кўрилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳолатлар белгилаб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида АИ-80 маркали бензинни АИ-92 ёки АИ-95, деб алдаб сотаётган 7 та шоҳобча аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь