Ўзбекистонда 2020 йил энг кўп фойда кўрган давлат корхоналари очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 578 тани ташкил этади. Уларнинг 675 таси фаоллиятсиз, тугатиш жараёнида ва бўлиб тўлаш шарти билан сотилган. Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботлар таҳлилини эьлон қилди.

Маълум қилинишича, 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили натижасига кўра, ҳисобот топширган 1903 та корхонанинг энг юқори соф фойда олган 20 та ва энг кўп зарар кўрган 10 та корхона рўйхати шакллантирилди.“Олмалиқ кон-металлургия заводи АЖ энг кўп соф фойда олган корхона, “Ўзтрансгаз” АЖ эса, зарар кўриб ишлаган корхона деб топилди.

Тўлиқ рўйхат қуйидагича:

  1. ОКМК – 3,9 трлн сўм; 
  2. “Ўзбекнефтегаз” – 3,4 трлн сўм; 
  3. “Фарғонаазот” – 292,6 млрд сўм; 
  4. “Ўзметкомбинат” – 218,5 млрд сўм; 
  5. “Ҳудудгазтаъминот” – 211,2 млрд сўм; 
  6. Coca-Cola Uzbekistan – 205,7 млрд сўм; 
  7. Ucell – 199,8 млрд сўм; 
  8. “Ўзшаҳар қурилиш инвест” – 168,8 млрд сўм; 
  9. “Ўзавтосаноат” – 160,3 млрд сўм; 
  10. Товар ҳом ашё биржаси – 94,8 миллиард сўм фойда кўрган. 

Шунингдек, Агентлик томонидан давлат иштирокидаги корхоналар молиявий хисоботларини умумлаштириш мақсадида бошқа органлар билан электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОКМК

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг