Ўзбекистонда 100 минг тоннадан ортиқ буғдой биржада сотилди
Жамият
−
19 Сентябрь 2019
10239Шу йилнинг августидан бошлаб, “Ўздонмаҳсулот” АК маҳаллий тадбиркорлик субъектларига кейинчалик экспорт қилиш шарти билан маҳаллий озиқ-овқат буғдойини биржа савдолари орқали сотмоқда.
Республика товар хомашё биржасида ўтказилган савдо натижаларига кўра умумий қиймати 202,миллиард сўмдан юқори 105,0 минг тонна 3-синф буғдойи сотилди. Буғдойнинг ўртача нархи унинг бошланғич баҳосидан деярли ошмади ва бир тоннаси учун 1 935,8 минг сўмни ташкил этди.
Айни пайтда биржанинг котировкалаш варағига 1 тоннали лот билан 3-синф буғдойни сотиш бўйича 20 тадан зиёд намунали шартномалар киритилган. Буғдойнинг бошланғич нархи 1 932,0 минг сўмни ташкил этади. Етказиб бериш шарти – EXW (сотувчининг омборхонасидан олиб кетиш).
Маҳаллий тадбиркорлар озиқ-овқат буғдойини биржа савдолари орқали харид қилиб, уни буғдой ёки ун кўринишда экспорт қилишда ҚҚС суммасини қайтариб олишлари мумкин.
Бу ўз навбатида, маҳсулотнинг таннархига ижобий таъсир кўрсатади.Биржа савдоларида харидор сифатида иштирок этиш учун биржада аккредитациядан ўтиш, ҳисоб-китоб клиринг палатасида ҳисобварақасини очиш ва брокерлик идораси билан шартнома тузиш керак.