Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -13 даражагача тушади – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
15 Январь
55222Ўзгидромет эртага, 16-18 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 17 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ, 18 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17-18 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 17 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 18 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 16 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 17 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ, 18 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 16 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17-18 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 17 январда кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 18 январда кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 16 январда 7-12 даража илиқ, 17-18 январда 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17-18 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 17-18 январда кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 январда вақти-вақти билан қор ёғади, 17-18 январда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь