Ўзбекистонда ҳарбий хизмат ўташ тартибига ўзгартириш киритилди
Жамият
−
26 Март 2021
35630Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Низомга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар таркибидан бўлган ОҲТМ курсантларининг ўқиш даврида қуйидагиларни олишга оид ҳуқуқлари бекор қилинди:
• берилган ҳарбий унвонлар бўйича маоши;
• охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши;
• хизмат йиллари учун устама;
• махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама;
• қўшинни жанговар ҳолатда ушлаб турганлик учун бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
• узлуксиз ҳарбий хизмати учун бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
• моддий ёрдам.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказиш ҳамда ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши ёки бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан лавозимдан бўшатилганда икки ойдан кўп бўлмаган муддатда қуйидаги тўловлар тўланади (146-б.):
• ҳарбий унвон маоши;
• охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши;
• хизмат йиллари учун устама, махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15%гача);
• бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
• озиқ-овқат паёги ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси.
Шунингдек ҳужжатда контракт бўйича ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказишга доир бошқа ҳолатларда ҳам тўловлар тўланиши назарда тутилган.
LiveБарчаси