Ўзбекистонда ҳар пайшанба “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланиши мумкин
Жамият
−
21 Ноябрь
1713Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгилаш таклиф этилди. Бу ҳақда бугун, 21 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган ёшларни спортга кенг жалб этишга оид таклифлар тақдимотида сўз боради.
Тақдимотда ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.
Тизим мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозимини жорий этилиб, уларга бештагача маҳалла ва таълим муассасалари бириктирилади. Маҳаллаларда тўгараклар ташкил этган тренерлар қўшимча рағбатлантирилади.
“Президент спорт соҳаси ёшларга оид давлат сиёсатининг катта йўналиши эканини таъкидлаб, жойларда бу борадаги қулайликларни кенгайтириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук этиб тарбиялаш бўйича фикрларини билдирди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси