Ўзбекистонда ҳар пайшанба “Ёшлар куни” бўлади

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлади. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни “Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан ташкил этилган мулоқотида айтиб ўтилди.

Шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшларни эшитади ва муаммосини ҳал қилади.

Ҳокимлар ёшларбоп савдо-сервис лойиҳаларини қилади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиб, ишга кириши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади, стартапчилар билан учрашувлар ўтказиб, алоҳида маблағ ва грантлар ажратади.

Энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор, маънавият ва бошқа соҳалардаги ёшлар учун қизиқарли мавзуларда танловлар ва ярмаркалар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев дунёда кун сайин ёшлар онгини эгаллаш бўйича янги таҳдидлар юзага келаётган шароитда барча даражадаги раҳбарлар ёшлар билан ишлаш бўйича янги иш тизимига ўтиши зарурлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг