Ўзбекистонда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси саёҳатга чиқиш куни бўлади

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади. Бу ҳақда бугун, 9 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етган. 2017 йилда улар 5 миллионта эди. Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Шунингдек, ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади. Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев туризм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг