Ўзбекистонда ҳафта ўртасигача меъёрдан паст ҳаво ҳарорати ҳукм суради

Бу қизиқ

image

Кеча, 6 сентябрь куни Ўзбекистонга куз кириб келгани сезилди. Мамлакатга Волгабўйи ҳудудидан салқин ҳаво оқими кирди ва кундузги ҳарорат 4-6 даражага пасайиб, 26-28 даража иссиқни ташкил қилди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Марказ маълумотига кўра, бугун, 7сентябрь куни кечаси ва эрталаб совуқ антициклоннинг таъсири сезилди – кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб 10-13 даража бўлди, кундузи 25-30 даражагача исийди.

Икки кун давомида республика ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди. Кечаси ҳарорат 12-17 даража, 8-9 сентябрда кундузи 25-30 даража, 10-12 сентябрда 27-32 даражани ташкил қилади. Бундай ҳароратлар ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3-6 даражага пастдир.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг