Ўзбекистонда ҳафта давомида совуқ ҳаво кузатилади

Бу қизиқ

image

Бугун, 14 февраль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони жанубий Урал ҳудудларидан кириб келган нам ва совуқ антициклон белгилайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар қилди.

Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади. Тоғларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Қорақалпоғистоннинг, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим жойларида кучайиш 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқдан ошмайди.

Ҳафта ўртасигача совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Асосан кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуққача, республиканинг шимолида 8-10° совуққача пасаяди, кундузи 2-5° илиқ атрофида бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кучсиз шамолли қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Тунги совуқлар заифлаша бошлайди, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 8-11° илиққача иситади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

14 февралдан 18 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг