Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 8 даражагача совийди
Жамият
−
02 Декабрь
22731Ўзгидромет 2-6 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 2-6 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ – 1 даража илиқ, кундуз кунлари 6-9 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси