Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича яна икки давлат билан келишувга эришди
Жамият
−
06 Ноябрь 4749 1 дақиқа
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича яна икки мамлакат – Канада ва Панама билан музокараларни якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов ўзининг LinkedIn’даги саҳифасида маълум қилди.
Унинг билдиришича, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Ўзбекистоннинг 11-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Канада ва Панама билан бозорларга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш протоколларини муваффақиятли имзолаган.

“Ўзбекистон томони Канада ва Панама жамоаларига мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни ҳамда икки томонлама музокараларда кўрсатган конструктив ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича икки томонлама музокараларнинг якунлагани эълон қилинганди. Бу воқеа Европа Иттифоқининг 27 та аъзо давлати билан бозорга кириш масалалари, экспорт ва импорт божларига доир имтиёзлар ҳамда хизматлар соҳаси бўйича музокараларни муваффақиятли якунлашни англатади.
Live
Барчаси