Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди

Спорт

image

Бугун, 19 март куни Австралияда ўтказилаётган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги доирасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмаси учун учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Филиппин аёллар терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур баҳс Сидней шаҳрида ташкил этилади. Қайд этиш жоиз, ушбу беллашув ғолиби келаси йил Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлиши керак эди. Шу сабабли Филиппин йўлланмага эга бўлди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қўлдан бош берди.

Маълумот учун, “Б” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Хитой ва Шимолий Кореяга йирик ҳисобларда мағлуб бўлган эди. Сўнгги турда Бангладеш устидан қозонилган ғалаба эса жамоага плей-офф босқичига чиқиш имконини берди. 

Чорак финал босқичида Котрина Калбайте шогирдлари Жанубий Корея терма жамоасига 0:6 ҳисобида ютқазган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг