Ўзбекистон юк машиналари Туркияга бемалол кириши мумкин
Жамият
−
16 Август 2019 3897 1 дақиқа
Туркия транспорт ва инфратузилмаси вазирлиги томонидан ҳар йили тақдим етиладиган квоталар меъёрида Ўзбекистон Республикаси давлат рақамли юк транспорт воситаларига Туркия давлатининг эркин иқтисодий зоналари ва портларига киришга ҳамда юк ортишга рухсат бериш бўйича Туркия Президентининг Қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва транспорт воситаларига катта қулайлик яратиб, юк ташиш ҳажмининг ошишига хизмат қилади.
Live
Барчаси