Ўзбекистон январда энг катта олтин харидори бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон жорий йилнинг январь ойида 8 тонна соф олтин харид қилди ва бу дунёда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Марказий банки январь ойида 8 тонна соф олтин харид қилганини маълум қилган. Натижада мамлакатнинг олтин захиралари 391 тоннага етиб, жами захираларнинг 82 фоизини ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Хитой Халқ банки (PBoC) учинчи ой кетма-кет олтин харид қилишда давом этиб, январь ойида яна 5 тонна қўшган. Натижада ПБоCнинг олтин захиралари 2 285 тоннага етиб, жами захираларнинг 6 фоизини ташкил этмоқда.

Қозоғистон Миллий банки (НБК) эса олтин захираларига яна 4 тонна қўшган. 2025 йил 17 январда матбуот анжуманида НБК раиси Тимур Сулейменов марказий банк “олтин харидларида монетар нейтралликка ўтиш” масаласини муҳокама қилаётганини маълум қилган. Бу халқаро захираларни ошириш ва “иқтисодни ташқи зарбалардан ҳимоя қилиш” мақсадини кўзлайди. Шунингдек, НБК олтин харидлари билан боғлиқ “акс таъсир операциялари” доирасида АҚШ долларини сотишни бошлаганини хабар қилган. Қозоғистоннинг олтин захиралари 288 тоннага етиб, жами захираларнинг 55 фоизини ташкил қилмоқда.

2025 йилда олтин харид қилишни давом эттирган бошқа марказий банклар орасида Полша Миллий банки (3 тонна), Ҳиндистон Захира банки (3 тонна), Чехия Миллий банки (2 тонна) ва Қатар Марказий банки (1 тонна) бор.

Январь ойида сезиларли даражада олтин сотган давлатлар қаторига Россия Марказий банки ва Иордания Марказий банки (ҳар бири 3 тоннадан), шунингдек, Қирғизистон Миллий банки (2 тонна) кирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Марказий банки олтин захираларини 9 тоннага оширгани хабар қилинган эди. Бу даврда энг йирик олтин сотиб олувчилардан бири бу – Польша Миллий банки бўлиб, у захираларини 21 тоннага оширган. Шунингдек, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Хитойнинг захира банкларининг ҳар бири 5 тонна олтин сотиб олган. Сингапур эса асосий сотувчи бўлиб, 5 тонна олтин сотган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин олтин захиралари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг