Ўзбекистон Марказий банкининг олтин захираси ошди 

Жамият

image

2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Марказий банки олтин захираларини 9 тоннага оширди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (WGC) хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил июлидан бери Ўзбекистон биринчи марта олтин сотиб олган. Натижада банкнинг йил бошидан ҳозирги кунгача бўлган соф сотиб олишлари 11 тоннани ташкил этган ва умумий олтин захиралари 382 тоннага етган.

Бу даврда энг йирик олтин сотиб олувчилардан бири бу – Польша Миллий банки бўлиб, у захираларини 21 тоннага оширган. Шунингдек, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Хитойнинг захира банкларининг ҳар бири 5 тонна олтин сотиб олган. Сингапур эса асосий сотувчи бўлиб, 5 тонна олтин сотган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон 833,4 миллион долларлик олтин сотгани, йил бошидан буён қимматбаҳо металл экспорти ҳажми 6,6 млрд доллардан ошгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Марказий банк захира

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг