Ўзбекистон яна олтин сотиш бўйича дунёда биринчи бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон жорий йилнинг февраль ойида олтиннинг асосий сотувчисига айланди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу ойда Ўзбекистон Марказий банки 12 тонна қимматбаҳо металл сотган бўлса, кейинги ўринни Иордания (4 тонна олтин сотган) эгаллаган. Февраль ойида марказий банклар томонидан сотиб олинган олтиннинг умумий ҳажми 19 тоннани ташкил этган, бу март ойига нисбатан 58 фоизга кам.

Қимматбаҳо металларни харид қилиш бўйича энг катта кўрсаткич Хитой Халқ банки (12 тонна), шунингдек, Қозоғистон Миллий банкига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, Туркия Марказий банки олтин захираларини 4 тоннага оширган.

Маълумот учун, олтин сотуви Ўзбекистон экспортида катта улушга эга. Масалан, жорий йил февраль ойидаги олтин савдоси мамлакатнинг икки ойлик экспорти ҳажмининг 36,3 фоизига тенг бўлган.

Ўзбекистон 2023 йил январда 1,2 миллиард долларлик олтин экспорт қилган. Жорий йил январида эса олтин сотилмаган. Шунинг ҳисобига мамлакат экспорт ҳажми ўтган йилнинг январига нисбатан кескин қисқарган. 

Райҳона Улканабева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Олтин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг